Иқтисодиёт | 08:53 / 23.03.2026
1250
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади

Ўзбекистон элчиси Равшан Алимов Ашхобод шаҳри ҳокими Раҳим Гандимов билан учрашди.

Фото: “Дунё” АА

“Дунё” АА хабар қилишича, суҳбат чоғида ўзбек-туркман муносабатлари сўнгги йилларда барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётгани, айниқса Тошкент ва Ашхобод шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик тобора мустаҳкамланаётгани алоҳида таъкидланди.

Музокаралар давомида томонлар шаҳарлар ўртасидаги биродарлик муносабатлари тўғрисидаги битимни амалга ошириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ҳамда делегациялар алмашинувини фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва маданий-гуманитар тадбирларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда Ашхободдаги “Тошкент” ва Тошкентдаги “Ашхобод” истироҳат боғлари икки халқ ўртасидаги дўстликнинг ёрқин рамзи экани қайд этилди. Жорий йилда икки давлатнинг муҳим саналарига бағишланган маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Томонлар халқаро тадбирларда ўзаро иштирокни янада фаоллаштиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид