Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда фавқулодда вазиятлар сони 34 фоизга камайди
Ўзбекистонда 2023 йилда фавқулодда вазиятлар сони 34 фоизга камайишига эришилди. Бу ҳақда ФВВ бошқарма бошлиғи Фурқат Абдуқодиров маълум қилди.
Қайд этилишича, 2023 йилда сел тошқинлари олдини олиш бўйича 211 та махсус-тактик ўқув машқи ўтказилиб, 105 кмдан ортиқ масофада ички ариқ ва магистрал каналлар тозаланди.
Шунингдек, жорий йилда янги қурилган 12 та ва капитал таъмирланган 4 та жами 16 та ёнғин-қутқарув қисми фойдаланишга топширилди.
Шу билан бирга, 50 га яқин ёнғин ўчириш ва махсус автомобиллар сотиб олиниб, хизматга жалб этилди.
Оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини ташкил этиш юзасидан жами 13 024 та телекўрсатув, 264 140 та радиоэшиттириш, газета ва журналларда 6 509 та мақолалар, веб-сайтларда 31 614 та материал жойлаштирилди.
Мавзуга оид
09:40
Катта Чимён тоғида қидирув-қутқарув операцияси ўтказилди
13:14 / 14.06.2026
Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларидаги «чигирткалар босқини» юзасидан изоҳ берилди
10:45 / 12.06.2026
Ўзгидромет аҳолини сел ва сув тошқинларидан огоҳлантирди
14:06 / 11.06.2026