Boeing 737 MAX 9 парвозлари бутун дунё бўйлаб тўхтатиляпти
АҚШда самолёт фюзеляжининг бир қисми узилиб кетгани сабабли авиакомпаниялар Boeing моделларидаги рейсларини тўхтатмоқда.

Фото: AFP
Америка Қўшма Штатларида Alaska Airlines компаниясининг 1282-рейси парвози пайтида фюзеляжнинг бир қисми узилиб кетгани билан боғлиқ воқеадан сўнг, тобора кўпроқ авиакомпаниялар Boeing 737 MAX 9 самолётларидан фойдаланишни тўхтатмоқда. 7 январ, якшанба куни Turkish Airlines авиакомпанияси ўзига тегишли бўлган шу русумдаги бешта «боинглар» хавфсизлик текшируви учун чақириб олинганини маълум қилди, деб ёзади AFP.
Турк авиаташувчиси - Boeing 737 MAX 9 самолётларидан фойдаланишни тўхтатган компаниялар рўйхатида биринчи эмас. Aeromexico ва Панаманинг Copa Airlines авиакомпанияси ҳам ҳаво кемасидан фойдаланишни вақтинча тўхтатди.
1282-рейсдаги воқеадан сўнг АҚШ Федерал авиация бошқармаси дарҳол Boeing 737 MAX 9 модификациясидаги самолётларни текширишни талаб қилди - гап 171 та самолёт ҳақида бормоқда. Шу фонда United Airlines ўз «боинглар»ини фойдаланишдан вақтинча олиб қўйди - Қўшма Штатларда фақат иккита компания Boeing 737 MAX 9’дан фойдаланади. Европа авиация хавфсизлиги агентлиги (EASA) ҳам ушбу «боинглар» моделидан ЕИ осмонида фойдаланишга рухсат беришни вақтинча тўхтатди.
Шу билан бирга, 7 январ куни United Airlines авиакомпанияси 45 та «ерга қўндирилган» кемалардан 33 таси зарур текширувлардан ўтиб, ўз фаолиятини давом эттира бошлаганини маълум қилди, деб хабар берди Reuters. Alaska Airlines’нинг айрим самолётлари ҳам фойдаланишга қайтарилди. Текширув тафсилотлари, шунингдек, 1282-рейсда содир бўлган ҳодисанинг эҳтимолий сабаблари аниқлаштирилмаган - фақат текширув тадбирлари саккиз соатгача вақтни олиши таъкидланган.
Парвоз пайтида самолёт фюзеляжининг бир қисми узилиб кетган
Boeing 737 самолётини навбатдаги маротаба текширишга сабаб бўлган воқеа маҳаллий вақт билан 5 январ куни кечқурун АҚШнинг Орегон штати осмонида содир бўлган. Портленддан Калифорнияга учган самолётда парвоз бошланганидан 20 дақиқа ўтгач, фюзеляж элементларидан бири иллюминатор билан бирга узилиб тушди.
New York Times хабарига кўра, гап «эшик таянчи» деб аталадиган нарса ҳақида кетмоқда - ишлаб чиқарувчи фавқулодда чиқиш учун мўлжалланган жойга ўрнатиши керак бўлган самолёт фюзеляжининг бир қисми, ундан самолётнинг якуний конфигурациясида воз кечилди.
Самолёт Портленд аэропортига қайтиб, фавқулодда қўнишни амалга оширди. Кабинада ҳаво босими пасайиб кетганлиги сабабли, узилиб кетган фюзеляж ёнидаги ўриндиқлардан бирида ўтирган ўсмир енгил жароҳатлар олди, бошқа жабрланувчилар ҳақида хабар берилмаган.
Boeing аввал ҳам 737 MAX 8 билан боғлиқ муаммоларни тан олган
Boeing 737 MAX 8 ва 9 - энг янги Boeing 737 MAX моделлари қаторига киради, уларнинг дастлабкисидан 2017 йилда фойдаланиш бошланган. Бироқ 2018 йил октябр ойида Boeing 737 MAX 8 самолётларидан бири Ява ороллари яқинида ҳалокатга учради ва авария ҳолати авиация назорати органларининг эътиборини тортди. Бир неча ой ўтгач, 2019 йилнинг март ойида Эфиопияда яна бир Boeing 737 MAX 8 ҳалокатга учради.
Иккала ҳолатда ҳам фожиа сабабларидан бири автоматлаштирилган манёвр қилиш характеристикаларини кучайтириш тизими (MCAS) ишидаги нуқсон бўлган. У парвоз пайтида самолёт бурнининг хавфли тарзда юқорига кўтарилишига йўл қўймаслиги керак, аммо фавқулодда вазият юзага келганда, кема бурнини сезиларли даражада пастга тушириб юборади ва бу самолётнинг шўнғиб кетишига олиб келиши мумкин, дея маълум қилди Америка регуляторлари суриштирув натижаларига кўра.
Авиаконцерн ушбу нуқсон мавжудлигини тан олди ва 2021 йилда АҚШ Адлия вазирлиги билан жиноий иш бўйича келишув доирасида 2,51 миллиард доллар тўлади. Компания авиаҳалокат қурбонларининг оилаларига 1,45 миллион доллардан тўлаб берган.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Отаси томонидан Ўзбекистонга олиб келинган 4 ёшли қиз Россиядаги онасига қайтарилди
Жамият | 23:51 / 25.06.2025
-
Испания соҳилларидан қўл-оёқлари боғланган беш кишининг жасади топилди
Жаҳон | 23:30 / 25.06.2025
-
Блогер уйида тимсоҳ сақлаб келгани аниқланди, Ўзбекистон Швеция билан миграция соҳасида келишув имзолади, фуқаро оқланганидан сўнг ҳам 207 кун қамоқда ўтирди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:58 / 25.06.2025
-
Трамп Украинадаги вазият назоратдан чиқиб кетганини маълум қилди
Жаҳон | 22:45 / 25.06.2025
Мавзуга оид

21:53 / 02.05.2025
Трамп президент самолётини алмаштиришга қарор қилди

19:24 / 16.04.2025
Россия АҚШдан музлатилган активлари ҳисобидан Boeing самолётларини сотишни сўради — Bloomberg

21:41 / 21.03.2025
Трамп тарихдаги энг ҳалокатли самолёт яратилганини эълон қилди

22:05 / 11.01.2025