Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Отаси томонидан Ўзбекистонга олиб келинган 4 ёшли қиз Россиядаги онасига қайтарилди
Эркак фарзандининг аҳволи ҳақида онасига хабар бермай келган. Россия Бола ҳуқуқлари бўйича вакили мурожаатига кўра, отанинг манзили аниқланиб, қиз ўз онасига топширилган.
Ўзбекистон болалар омбудсмани кўмагида отаси томонидан Россиядан олиб келинган қиз ўз онасига қайтарилди.
Қайд этилишича, болалар омбудсмани номига Россия Бола ҳуқуқлари бўйича вакили мурожаат қилиб, РФ фуқароси бўлган К.С.нинг 4 ёшли қизи Ўзбекистон фуқароси бўлган отаси томонидан 2024 йилнинг октябр ойигача бўлган рухсат асосида олиб кетилганини билдирган. Онанинг қаршилигига қарамай, қиз ота томонидан бугунги кунга қадар Ўзбекистонда ушлаб қолинаётгани, эркак алоқага чиқмай, боланинг аҳволи ҳақида хабар бермаётгани, унинг яшаш манзили номаълум экани, боланинг турган манзилини аниқлаб, она ва бола алоқасини тиклашда амалий ёрдам сўралган.
Болалар омбудсмани сўрови асосида Ички ишлар органлари томонидан олиб борилган ўрганиш натижасида, ота 2024 йилнинг ўзида ишлаш мақсадида Санкт-Петербург шаҳрига кетгани, вояга етмаган қизи эса бувиси (1964 йилда туғилган аёл) қарамоғига топширилгани аниқланган. Улар шу кунга қадар Самарқанд шаҳрида истиқомат қилиб келаётгани маълум бўлган.
Мутасаддилар томонидан кўрилган чоралар натижасида, боланинг бувиси ўз хоҳишига кўра неварасини ўз онасига топширган ва қизалоқ онаси ҳамроҳлигида Россияга қайтган.
Мавзуга оид
11:06 / 01.02.2026
Россиянинг турли ҳудудларида қаровсиз қолган олти бола Ўзбекистонга қайтарилди
13:31 / 27.09.2025
“Айбдор шахсларга қатъий жавобгарлик кўрилиши шарт” – Болалар омбудсмани боғча болалари заҳарланиши ҳақида
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025