Британия университети Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан ҳамкорликка қизиқиш билдиряпти
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг Уорик университети (University of Warwick) президенти ва ректори, профессор Стюарт Крофт билан музокаралар ўтказди.
"Дунё" хабарига кўра, учрашувда Британия университети билан мамлакатнинг ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида Стюарт Крофт Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади. Шунингдек, у биринчи навбатда ҳуқуқ, халқаро муносабатлар, иқтисодиёт, информатика ҳамда инглиз тилини профессионал ўрганиш йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлайдиган Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдорлигини билдирди.
Музокаралар якунида талабалар алмашинуви, "икки томонлама" диплом дастурлари, илмий-тадқиқот ишлари, жумладан, давлат хизматчиларининг малакасини ошириш соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
17:36 / 04.11.2024
Британиялик олимлар “асаб тизими”га эга дронларни синовдан ўтказмоқда
14:58 / 03.11.2024
Ғарб ва СССР ўртасидаги жосуслик ўйинлари: Британияга қочган совет майори
09:36 / 03.11.2024
Jaguar Британияда автомобил сотишни тўхтатди
15:30 / 01.11.2024