Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия бош вазири: UNRWA'ни тақиқлаш қонуни Ғазога халқаро гуманитар ёрдам етказилишига таҳдид солади
Кир Стармер Исроил парламентининг БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам агентлигининг Яқин Шарқдаги фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қонунни қабул қилишидан хавотир билдирди.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Исроил парламентида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) Исроилдаги фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинишидан хавотир билдирди. Стармер қонуннинг Ғазодаги барча халқаро гуманитар ёрдамларга ва босиб олинган Ғарбий соҳилдаги муҳим соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларига таҳдид солиши ҳақида огоҳлантирди.
Бош вазир идораси томонидан эълон қилинган баёнотда Стармер Кнессетнинг қонун лойиҳасини маъқуллаши UNRWA'нинг фаластинликлар номидан муҳим вазифаларни бажаришини имконсиз қилади, деди. У Ғазодаги гуманитар вазият қабул қилиб бўлмайдиган даражага етганини таъкидлаб, зудлик билан ўт очишни тўхтатиш, асирларни озод қилиш ва инсонпарварлик ёрдамини оширишга чақирди.
Стармер, шунингдек, Исроил халқаро мажбуриятларига мувофиқ, Ғазонинг тинч аҳолиси учун етарли даражада инсонпарварлик ёрдамини таъминлаши кераклигини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, фақат UNRWA бундай миқёсдаги гуманитар операцияни тезда ташкил этишга қодир.
«Биз ушбу можарода ҳалок бўлган 222 нафар UNRWA ходимини хотирлаймиз. UNRWA БМТ томонидан фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ваколатига эга ва биз исроиллик қонун чиқарувчиларни унинг асосий фаолияти давом этишини таъминлашга чақирамиз», деди Стармер.
Кнессетдаги овоз беришда 120 депутатдан 92 нафари UNRWA'нинг Исроилда фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади, 10 депутат эса қарши овоз берди.
Мавзуга оид
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
13:31 / 13.02.2026
Лондон Украинага 1000 та Британия ракетасини тақдим этади
22:38 / 20.01.2026