Жаҳон | 14:19 / 11.01.2024
4306
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда фуқароларни АҚШга, Наманганда Кореяга юбормоқчи бўлган шахслар ушланди

Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Самарқанд вилоятида фуқароларни катта пул эвазига Мексика орқали АҚШга, Наманганда эса Жанубий Кореяга юбормоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.

Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.С. фуқаро М.А.ни 18 000 доллар эвазига Туркия, Қатар ва Мексика орқали АҚШга ўтказиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 9 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.У. фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, унинг ўғли Д.Н.ни Кореяга ишга юбориш учун танишлари ёрдамида виза олиб бериши эвазига 2 600 доллар олгани аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 300 доллар қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мавзуга оид