Харкивда зарбага учраган меҳмонхона ва Донбасс шимолидаги танкчилар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 686-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Володимир Зеленский Вилнюсда Литва президенти билан учрашувдан кейин чиқиш қилди. Украина президенти ўз мамлакати ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига катта эҳтиёж сезаётганини айтган.
- Оқ уй вакили Жон Кирби россиялик ҳарбийлар Украина бўйлаб 6 январ куни берилган зарбаларда КХДРдан олинган ракеталарни қўллаганини маълум қилди.
- Россиянинг Саратов областида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари дронни уриб туширди. Областнинг Энгелс районида Россия стратегик бомбардимончилари жойлаштирилган ҳарбий аэродром бор.
- Sky News хабарига кўра, Эрон Россия учун янги зарбдор дрон ишлаб чиқди.
- Украина ҳукумати Американинг Subway ресторанлар тармоғини «уруш ҳомийлари» рўйхатига киритди. Маълум қилинишича, Россияда компаниянинг 500 дан ортиқ ресторанлари фаолият кўрсатишда давом этмоқда ва Россия бюджети учун юз минглаб доллар миқдорида солиқлар тўламоқда.
Харкивдаги меҳмонхонага зарба оқибатлари
Харкив бўйлаб 10 январга ўтар кечаси амалга оширилган ракета ҳужуми оқибатида 13 киши жароҳатланган. Харкив области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовга кўра, россиялик ҳарбийлар С-300 комплекси ракеталари билан зарбалар йўллаган; меҳмонхона биноси шикастланган, у ерда ҳужум вақтида тинч аҳоли вакиллари бўлган 30 дан ортиқ киши бор эди. Шаҳар ўққа тутилиши оқибатида етти аёл ва тўрт киши жароҳат олган, улардан бири оғир аҳволда. Харкив мэри Игор Тереховнинг сўзларига кўра, яраланганлар орасида — туркиялик журналистлар ҳам бор. Anadolu агентлиги зарба вақтида меҳмонхонада икки ходими бўлгани ва улардан бири жабрланганини тасдиқлаган.
Шунингдек, Терехов ҳужум оқибатида турар жойлар, автосалон ва ишлаб чиқариш корхоналари шикастланганини маълум қилган. Синегубовнинг қўшимча қилишича, зарба чоғида бир неча автомобил ёниб кетган.
Донбасс шимолидаги украин танкчилари
Вайрон бўлган Терни қишлоғи
Украина қуролли кучлари Донецк области Лиман районидаги Терни қишлоғини 2022 йил октябрида қарши ҳужум натижасида озод қилганди. Урушга қадар бу ерда 700 дан ортиқ киши яшаган, ҳозирда унинг аҳолиси сони қанчалиги маълум эмас.
2024 йил январида ҳам Лиман йўналишида жанглар давом этмоқда. Декабрда Россиянинг 25-армияси Украина ҚКнинг Терни атрофи ва Креминна ўрмонлари шимолидаги позицияларига ҳужум уюштирди. Россия қўшини Украина ҚКни ўрмонни тарк этиб, Лиманга чекинишга мажбур қилиш учун Терни ва Невске қишлоқларига етиб келишга уринмоқда, шундан кейин РФ шаҳар томон навбатдаги юришни бошлаши мумкин.
Лвивда 2024 йилнинг биринчи кунидаги дафн
Украина ҚК жангчиси Орест Рис ва Николай Алексик 2023 йил декабрида фронтда ҳалок бўлишган. Евромайдан иштирокчиси бўлган Рис 2015 йилдан буён Карпатская Сеч 49-ўқчи баталёни таркибида бўлган. Николай Алексик Луҳанск областидаги Серебрянск ўрмонидаги жангда ҳалок бўлган. 1 январ куни Лвивда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг дафн маросими ўтказилди.
Мавзуга оид
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
14:56 / 12.11.2024