Ўзбекистон | 09:54 / 12.01.2024
4685
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қатар ўртасида ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича битим тасдиқланди

Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик қилади. Тегишли битим 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган.

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Қатар давлати ҳукуматлари ўртасида ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди. 

Мазкур битим 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан назоратни таъминлайди. 

Мавзуга оид