Тарих ёзишга уринаётган Ўзбекистоннинг бўлажак ўйинларда имкониятлари қандай? Бу борада таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов ва журналист Жамолиддин Бобожоновнинг фикрларига қизиқдик.
Эслатиб ўтамиз, Қатар — Ўзбекистон ўйини 14 ноябр куни Доҳадаги «Жассим Бин Ҳамад» стадионида ўтказилади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 21:15 да бошланади.
Ўзбекистон гуруҳда 4 та турда 10 очко тўплаб, 2-ўринни эгаллаб турибди. Худди шунча очко жамғарган Эрон қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлик қилмоқда. Қатар 4 очко билан 4-поғонага жойлашган.
Ҳасан Юсупов










