Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон пойтахтида Нурсултон Назарбоев ҳайкали олиб ташланди
Элбоши номидаги Миллий мудофаа университети номи ҳам ўзгартирилди.
Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг 2020 йилда 80 ёшга тўлиши муносабати билан очилган ҳайкали Остона шаҳридаги Миллий мудофаа университети ҳудудидан демонтаж қилинди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда маълумотлар тарқалди.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ёдгорликнинг олиб ташланишига изоҳ берди.
«Мудофаа вазирининг буйруғи билан Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти «Элбоши номидаги Миллий мудофаа университети» номи «Миллий мудофаа университетига» ўзгартирилди. Шу муносабат билан Миллий мудофаа университети ҳудудида жойлашган ёдгорликни Қозоғистон Қуролли Кучлари Давлат ҳарбий тарихи музейи биносига кўчириш ва ўрнатиш тўғрисида қарор қабул қилинди», дейилади изоҳда.
Айни пайтда ёдгорлик мудофаа бўлими биноларидан бирида вақтинчалик сақланмоқда. Тайёргарлик тадбирларидан сўнг ёдгорлик кейинчалик ўрнатиш учун музей биносига кўчирилади, деб қўшимча қилди вазирлик.
Мавзуга оид
20:26
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
19:57 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
10:25 / 24.06.2026
Тўқаев ва ЕИ етакчилари ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади
18:07 / 22.06.2026