Ўзбекистон | 13:14 / 13.01.2024
3027
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда баҳолаш ҳисоботларини текширишда янги қоидалар жорий этилди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан баҳолаш фаолияти соҳасида хизматлар сифатини ошириш, ўзини ўзи бошқариш механизмини ривожлантириш ҳамда экспертиза жараёнларини тартибга солиш ва рақамлаштириш мақсадида «Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш механизмини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш киритилди.
Ўзгаришларга мувофиқ:
- баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги фақат биринчи ёки олий тоифали баҳоловчилар жалб этилган ҳолда экспертизадан ўтказилиши амалга оширилади;
- 2024 йил 1 мартдан бошлаб баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра расмийлаштирилган экспертиза хулосалари юзасидан маълумотлар Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Экспертиза хулосаларининг ягона реестри»га мажбурий тартибда киритилади.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.12.2023 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
09:50 / 23.10.2024
Тадбиркорлардан ҳисобот талаб қилиб олишда давлат органлари масъулияти оширилади
18:19 / 21.09.2024
Тадбиркордан ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботни талаб қилиш жаримага сабаб бўлади
13:02 / 28.08.2024
Мол-мулкнинг ҳақиқий қийматини аниқлашда ягона ёндашув жорий этилади
23:02 / 26.08.2024