Воронежга дронлар ҳужуми ва асирликдан майиб бўлиб қайтган жангчи. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 692-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Воронежда дрон парчалари турар жой устига тушди. 11 ёшли бола жабрланган. Ҳужумда Украина ҚК айбланган, украин томони изоҳ бермаган.
- Олий рада ҳарбий хизматга мажбур бўлган шахсларнинг ягона реестрини тузиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди. Унга кўра, 17 ёшдан 60 ёшгача бўлганларнинг маълумотлари уларнинг розилигисиз реестрда автоматик пайдо бўлади.
- Росгвардия полковниги Сергей Волков Қрим кўприги дронлардан етарлича ҳимояланмагани иши бўйича олти йилга қамалди. У ўз айбига иқрор бўлмаган.
- Брюссел ЕИ мамлакатлари Украинага қанча қурол етказиб берганини текширади. Аввалроқ Германия канцлери айрим иттифоқчилар томонидан Киевга етарлича ёрдам кўрсатилмаётганини айтганди.
- Финландия февралда ҳам Россия билан чегараларини очмоқчи эмас.
Воронежга дронлар ҳужуми
РФ мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 16 январга ўтар кечаси Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Воронеж области устида украинларнинг саккизта учувчисиз учиш аппаратларини уриб туширган. Кейинроқ регион губернатори Александр Гусев дронлардан бирининг парчаси Воронеж шаҳри Тепличная кўчасидаги квартирага тушгани ва 11 ёшли қизни жароҳатлаганини маълум қилди. Бир қанча хусусий ва иккита кўп квартирали уйларда ҳам деразалар синиб кетган, улардандан бирининг балконида ёнғин чиққан (олов тезда ўчирилган).
Шаҳар мэри Вадим Кстенин «оператив қарор қабул қилиш» учун фавқулодда режими эълон қилган. У қанча вақт давом этишига аниқлик киритилмаган.
Донецкда Путин учун имзо йиғиш жараёни
Запорижжяда британларнинг M777 гаубицасини қўллаётган украин жангчилари
Буюк Британия украин армияси эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда дастлаб 2007–2008 йилларда Афғонистон ва Ироқдаги жангларда қўлланган 155-миллиметр калибрли М777 гаубицалари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни тиклашни режалаштирмоқда. 2022 йил апрелидан буён Украина ҚК бундай гаубицалардан 200 тага яқинини қабул қилиб олган — кўплаб бригадаларда улар советларнинг 152-миллиметр калибрли артиллерия қуролларини алмаштирган.
Қуйида украин ҳарбийлари Запорижжя областидаги фронт чизиғида М777 гаубицаларидан қандай фойдаланаётгани акс этган суратлар.
Лвивда реабилитация жараёнидаги украин ҳарбийси
Украина ҚК жангчиси, одессалик Вячеслав Левицкий Донецк областининг Авдийивка шаҳри атрофидаги жанглар вақтида асирга тушган. Украин нашрлари ёзишича, Левицкий чеченлар бўлинмаси қўлида асирликда бўлган; бу айнан қачон рўй бергани аниқ эмас. Шуниси маълумки, уни бошқа асирлар билан биргаликда оккупация остидаги Донецк ертўлаларида ушлаб туришган, кейин эса Грознийга олиб кетишган.
Ушбу украиналик 2023 йил 11 июн куни амалга оширилган асирлар алмашинуви доирасида қайтарилган. Асирдалигида унинг икки қўли ва икки оёғи ампутация қилинган: қўллари музлаб қолгани, оёғидан ўқ егани туфайли. Левицкий журналистларга айтишича, бу ҳолатда омон қолишига қуролдоши Сергей Потремай сабабчи бўлган. Сергей ҳам Вячеславдан миннатдор: унинг сўзларига кўра, у доимо Левицкийнинг ёнида бўлгани ва унга ғамхўрлик қилгани туфайли алмаштириладиган ҳарбий асирлар рўйхатига киритилган.
Ҳозирда Сергей Потремай Винница области Плебановка қишлоғидаги уйида яшамоқда, Вячеслав Левицкий эса Лвивда реабилитация жараёнидан ўтмоқда.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
17:00 / 09.11.2024
The Telegraph: Трамп режаси Британия қўшинларини Украина чегарасига жойлаштиришни назарда тутади
11:08 / 09.11.2024