Ўзбекистон | 11:13 / 20.01.2024
52573
2 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

«Ўзгидромет» 22-24 январ кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 22 январда ёғингарчилик кутилмайди. 23-24 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор). Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22 январда кечаси -3...-8 даража, кундузи +5...+10 даража, 23 январда кечаси -3...+2 даража, кундузи +0...+5 даража, 24 январда кечаси -2...-7 даража, кундузи +0...+5 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 22-23 январда ёғингарчилик кутилмайди. 24 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор). Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22 январда кечаси -0...-5 даража, кундузи +10...+15 даража, 23-4 январда кечаси -3...+2 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади. Навоий вилояти шимолида 22 январда кечаси -3...-8 даража, кундузи +5...+10 даража, 23 январда кечаси -3...+2 даража, кундузи +0...+5 даража, 24 январда кечаси -2...-7 даража, кундузи +0...+5 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3...+2 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-23 январда +0...+5 даража, 24 январда -2...+3 даража, кундузи 22 январда +12...+17 даража, 23-24 январда +10...+15 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3...+2 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...-7 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Мавзуга оид