10:59 / 23.01.2024
1299

Ўзбекистон ва Полша ўртасида янги авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

Полшанинг катта делегацияси 14-15 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.

Фото: uzbektourism.uz

Варшава ва Тошкент ўртасида янги мунтазам рейслар (ҳафтасига 3 марта) йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Туризм қўмитаси ва Uzbekistan Airports вакиллари ўртасида парвозлар географиясини кенгайтириш масалаларига бағишланган учрашувда сўз юритилди.

Томонлар мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилдилар, шунингдек, машҳур блогерлар, ОАВ, шунингдек, LOT Polsha Airlines авиакомпанияси раҳбариятидан ташкил топадиган Полша делегациясининг 14-15 март кунлари Ўзбекистонга ташрифига оид ташкилий масалаларни кўриб чиқди.

Туризм қўмитаси хабарида айтилишича, давлат раҳбари томонидан транспорт логистикасини ривожлантириш, шунингдек, сайёҳлар оқимини кенгайтириш ва дунёнинг турли минтақаларидан ҳаво қатновини кўпайтиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Top