Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полшадан Ўзбекистонга грант ва молиявий-техник кўмак жалб қилиниши мумкин
Ўзбекистон элчиси Алишер Аъзамхўжаев Полша ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Магдалена Полак-Золадкевич ва Ҳамкорликни ривожлантириш департаменти директори Магдалена Сидорович билан учрашув ўтказди.
"Дунё" хабарига кўра, мулоқот давомида икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни барча соҳаларда янада жадаллаштириш, Полшадан Ўзбекистонга грант ва молиявий-техник кўмак жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Полша вакиллари ўзбекистонлик талабалар учун ҳар йили Акадeмик алмашинув миллий агeнтлигининг (NAWA) грантлари ва стипендиялари тақдим этилишини маълум қилди.
Шунингдек, Полша ТИВ Ҳамкорликни ривожлантириш департаменти ва Лех Качинский номидаги Давлат бошқаруви миллий мактабининг (KSAP) "Шарқий ҳамкорлик давлат бошқаруви академияси" (AAPPW) дастури орқали Ўзбекистон давлат идоралари ходимлари учун икки ҳафталик махсус малака ошириш тренинглари ташкил этиш мумкинлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, Полша Стратегик захиралар давлат агентлиги, Lane Kirkland стипендия дастури, EURLO дастури, Adamed компанияси ва бошқа жамғармалар орқали Ўзбекистонга Полшадан грант ва молиявий-техник кўмакни икки баробарга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
10:45 / 29.06.2026
Германия Полшага 300 млн еврогача товон тўлаши мумкин
16:09 / 21.06.2026
Киев ва Варшава ўртасида – «орденлар уруши» кетмоқда
10:31 / 31.05.2026
“Эркинликдан кўра тартиб устун бўлган”: MIT PhD дастурига 100 фоизлик грант ютган Муниса Жуманова ҳикояси
20:37 / 16.05.2026