11:54 / 02.02.2024
50686

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» 3–4 феврал кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, 3 феврал, шанба куни Ўзбекистон ҳудудига нам ҳавонинг янги қисми кириб келиши бошланади. Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, куннинг иккинчи ярмида Самарқанд, Жиззах вилоятларида ва кечга томон Сирдарё вилоятининг баъзи жойларида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Якшанба куни республика бўйича фақат баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Кундузги ҳарорат 3–4 феврал кунлари +3...+8 даража атрофида бўлади. Кечаси ҳарорат асосан 0...–5 даража, баъзи жойларда +3 даражагача бўлади.

Дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Тошкентда шанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари –2...–4 даража, кундуз кунлари +4...+6 даража бўлади. Якшанба куни бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...–2 даража, кундузи +3...+5 даража бўлади.

Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Top