Ўзбекистон | 14:09 / 20.01.2025
29495
3 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, ёмғир ва қор бўлиши кутилмоқда

Сешанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади. Шимолда пайшанба ва жума кунига ўтар кечаси ҳарорат –8…–13 даражагача пасаяди.

Фото: Kun.uz

22 январ, чоршанба куни Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, дея хабар берди «Ўзгидромет».

Душанба куни мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, кундузи ҳаво ҳарорати +7…+12 даражагача, жанубий ҳудудларда баъзи жойларда +15 даражагача илиқ бўлади. Шамол тезлиги айрим жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин.

Сешанба куни республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади. Айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин. Фақат Фарғона водийси ҳудудларида ёғингарчилик эҳтимоли паст. Ҳаво ҳарорати кечаси 0…+5, кундузи +5…+10 даража бўлади.

Чоршанба куни мамлакат ҳудудига Волга бўйидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши, Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0…+5 даражадан ошмайди.

Пайшанба кунининг биринчи ярмида республиканинг фақат марказий ва шарқий ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси –2…–7, кундузи –2…+3, шимолий ҳудудларда кечаси –8…–13, кундузи 0…–5 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Жума куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати кечаси –2…–7 даражадан ошмайди, кундузи +2…+7 даражагача, шимолда кечаси +8…+13, кундузи –2…+3 даража бўлади.

Ҳафта давомида республика бўйлаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга ўзгариб турган ҳолда 7–12 метр/сония тезликда эсади, 21–23 январ кунлари айрим жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди. 21–22 январ кунлари 20–23 метр/сониягача кучайиши мумкин.

Тошкент шаҳрида душанба куни ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати +10…+12 даражагача илиқ бўлади. Сешанбa куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, ҳаво ҳарорати кечаси +2…+4, кундузи +8…+10 даража бўлади.

Чоршанба куни ёмғир ёғиши, қорга айланиши кутилмоқда, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шимол тезлиги 12–14 метр/сония гача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи ҳаво ҳарорати +1…+3 даража бўлади. Пайшанба куни кечаси ва эрталаб қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси –4…–6, кундузи –1…+1 даража бўлади.

Мавзуга оид