13:03 / 04.02.2024
41297

Ўзбекистонда 5 феврал куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» 5 феврал, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–2 даража, кундузи +7...+9 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда. Ҳарорат кечаси –3...–8 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

4–5 феврал кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Top