Ўзбекистон | 12:24 / 12.01.2026
8207
2 дақиқада ўқилади

Январ охирида совуқ кунлар бўладими?

Ҳафта бошида об-ҳаво иссиқ бўлади, ўрталаридан эса қўшни Туркманистон ҳудудларидан циклон кириб келиши сабаб, 15-16 январ кунлари Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилояти ҳудудларига жуда кўп ёғингарчилик тушиши ойдинлашмоқда.

13-14 январ кунлари республика ҳудудлари Туркманистондан кириб келаётган иссиқ ҳаво оқими таъсирида бўлади. Ушбу кунларда жануб вилоятларида ҳаво ҳарорати +20 даражагача исийди! 16 январ куни эса кўплаб вилоятларда кўп миқдорда ёғингарчилик (асосан ёмғир кўринишида) ёғиши сабаб, айрим ҳудудларда ҳатто сув тошқин, сув босиш ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Январ ойининг учинчи ўн кунлигида, хусусан 21 январ куни республиканинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда. 22 январ куни кундузги муддатларда ҳам ҳарорат нол даражадан паст бўлиши кутилилмоқда. Айнан январнинг учинчи декадасида совуқ ҳаво оқимлари минтақага кириб келиши, Қорақалпоғистоннинг шимолий туманларида ғайритабиий совуқликларни тақдим этиши мумкин.

Ойнинг энг совуқ куни эҳтимол 25-26 январ кунларига тўғри келади, айни шу кунларда пойтахтда тунги минимум ҳарорат қийматлари -10 даражадан паст кузатилиши тахмин қилинмоқда. 

Шокир Шарипов
Муаллиф Шокир Шарипов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид