Спорт | 20:54 / 12.02.2024
25384
1 дақиқада ўқилади

Рекордлар соҳиби кениялик марафончи автоҳалокат қурбони бўлди

24 ёшли спортчи бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳаётдан кўз юмди. 

Фото: Getty Images

Кениялик марафончи ва жаҳон рекордчиси Келвин Киптум автоҳалокатда вафот этди. Спортчи бошқараётган автомобил 11 феврал куни Кениянинг Элдорет шаҳри яқинида ҳалокатга учраган. Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, Киптум бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган ва дарахтга бориб урилган. 

Киптум билан бирга унинг мураббийи Жерве Ҳакизимана ҳам вафот этган. Машинада бўлган яна бир аёл тирик қолиб, оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. 

24 ёшда бўлган Киптум марафонда бир нечта жаҳон рекордларини ўрнатган. Хусусан, 2023 йил октябр ойида у Чикаго марафонини 2 соат 35 сонияда босиб ўтган. 

Киптум яқин келажакда ўз натижасини яхшилаш ва бу масофани икки соатдан камроқ вақт ичида босиб ўтган биринчи марафончи бўлишни режалаштирган эди.

Мавзуга оид