Жаҳон | 12:10 / 19.02.2024
7458
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда «Олмаота-Тошкент-Термиз» автойўлининг айрим қисмларига ҳаракатланиш учун чекловлар киритилди

Бугун Қозоғистонда об-ҳаво шароити ёмонлашиши, қор ёғиши, кучли бўрон ва шамол бўлаётгани ва кўриш чеклангани сабабли мамлакатнинг 6 вилоятидаги республика аҳамиятига молик йўлларда барча турдаги транспортлар ҳаракатига чекловлар киритилди.

Фото: Мухтор Холдорбеков/ Kazinform

Қозоғистоннинг қуйидаги олти вилоятида автомобиллар ҳаракати чекланган:

Абай вилояти — умумий узунлиги 177 километр бўлган Омск-Майкапшагай» автомобил йўли, Калбатау- Бугаз қишлоқлари;

Жамбил вилояти — умумий узунлиги 79 километр бўлган «Олмаота-Тошкент-Термиз» автомобил йўли, Кенен-Қайнар қишлоқлари. Ҳаракат эски Кордай довони орқали амалга оширилади;

Жетису вилояти — умумий узунлиги 100 километр бўлган «Ушарал-Достик» автомобил йўли. Кўктума станциясидан — Дўстлик станциясигача;

Кустанай вилояти — Улитау вилоятида об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши муносабати билан умумий узунлиги 83 километр бўлган «Жезказган-Петропавловск» автомобил йўли. Улитау вилояти чегарасидаги Аркалиқ шаҳригача;

Туркистон вилояти — умумий узунлиги 106 километр бўлган «Жиззах-Гагарин-Жетисай-Сариагаш-Жибекжоли» автомобил йўли – Қизиласкер – Черняевка қишлоқлари. Фақат юк ташиш транспортлари учун.

Улитау вилояти — умумий узунлиги 115 километр бўлган «Жезказган-Петропавловск» автомобил йўли. Улитау қишлоғидан Кустанай вилояти чегарасигача.

Мавзуга оид