Марказий ҳарбий округнинг «Фориш» тоғ полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий хизматчилари ўртасида ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотлари бошланди.

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, тантанали очилиш маросимидан сўнг Қозоғистон ҳарбий делегацияси раҳбарлари билан брифингда ўқув машғулот дастури бўйича режалар муҳокама қилинди.

Ўн кун давом этиши кўзда тутилган махсус-тактик ўқув йиғинида кўплаб амалий машқлар бўйича ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди.

Хусусан, «Ҳанжар-2024» махсус-тактик ўқуви давомида икки давлат ҳарбий хизматчилари турли жанговар қуроллардан отиш, шартли аҳоли яшаш ҳудудида жанг олиб бориш ва ҳаракатларни таҳлил қилиш жараёнларини амалга оширади.












