Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АКТ соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича академия ташкил этилади
Ўзбекистон ва БАА дастурий маҳсулот ишлаб чиқарувчилари ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.
Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги делегациянинг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи давомида Дубай халқаро молия марказида (DIFC) Uzbekistan Outsourcing Conference мавзусида учрашув ташкил этилди.
«Дунё» хабарига кўра, дастурий маҳсулот ишлаб чиқарувчи икки давлат корхоналари вакиллари қатнашган тадбирда Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида IT-соҳани ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Вазир Шерзод Шерматов анжумандаги нутқида, Ўзбекистонда IT- соҳасида амалга оширилган ишлар, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи хорижий капиталга эга корхоналарга тақдим этилаётган имтиёзлар ва истиқболдаги режалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбир доирасида Рақамли технологиялар вазирлиги ва Achar Apps ventures компанияси ўртасида Ўзбекистонда АКТ соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича академия ва марказлар ташкил этиш, маҳаллий АКТ корхоналари иқтисодий ўсишига инвестициявий кўмаклашиш йўналишларида ҳамкорлик юзасидан англашув меморандуми имзолади.
Мавзуга оид
21:10 / 04.04.2026
ФВВ академияси ҳузурида қутқарувчилар тайёрлаш техникуми ташкил этилади
10:23 / 14.03.2026
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилади
14:36 / 27.08.2025
АКТдан фойдаланган ҳолда инвестиция фаолиятини амалга ошириш механизми белгиланди
13:22 / 25.08.2025