Хоразмда «Ўзбекистон–Туркманистон» эркин савдо зонаси ташкил қилинади
Савдо зонасида замонавий технологиялар асосида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш, саралаш ва бошқа хизматлар кўрсатилади.
«Ўзбекистон–Туркманистон» эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Хоразм вилояти, Шовот туманида товарларни сақлаш, саралаш, сотиш, транспорт ва бошқа замонавий хизматлар инфратузилмасини ташкил этиш учун «Ўзбекистон–Туркманистон» эркин савдо зонаси ташкил қилинади.
Савдо зонасида:
- замонавий технологиялар асосида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш ва саралаш хизматлари кўрсатилади;
- «ягона дарча» ва интерактив механизмлар асосида божхона, солиқ, сертификатлаш, фитосанитария, ветеринария, транспорт хизматлари, мавжуд инфратузилма ва имкониятларни ўрганган ҳолда, банк ва валюта айирбошлаш, мобил алоқа ҳамда мижозлар учун тиббий, меҳмонхона, автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва бошқа хизматлар йўлга қўйилади;
- фақат Ўзбекистон ва Туркманистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар савдоси ташкил қилинади;
- чакана савдо операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи берилган «эркин божхона зонаси» божхона режими амал қилади;
- Ўзбекистон ҳудудида бўлган хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳаракатланиш ҳужжатлари асосида алоҳида назорат ўтказиш пункти орқали ўтади ва уларнинг ортга қайтишига фақат кирган назорат ўтказиш пункти орқали рухсат этилади;
- шахслар, транспорт воситалари ва юклар эркин ҳаракатланади.
Савдо зонасидаги бино ва иншоотлар тадбиркорларга электрон онлайн аукцион савдолари асосида ижарага беради.
Мавзуга оид

18:14 / 24.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди

14:31 / 24.04.2025
Туркман халқининг миллий етакчиси «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотланди

14:15 / 24.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқандда музокара ўтказди

07:30 / 24.04.2025