Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди
Ўзбекистон президенти туркман халқининг миллий етакчиси билан Самарқанд шаҳридаги Конгресс маркази хиёбонида биргаликда эман дарахтини экди. Сўнг улар халқаро туризм марказида ташкил этилган кўргазмага ташриф буюрди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда эман дарахтини экди.
«Маросим икки қардош халқ ўртасидаги кўп асрлик мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш борасидаги қатъий интилишнинг рамзи бўлди», — дейилади хабарда.
Шунингдек, улар Самарқанддаги халқаро туризм марказида ташкил этилган «Замонлар садоси» кўргазмасига ташриф буюрди.
Меҳмонларга кўргазманинг асосий қисми — тунги саҳро манзараси намойиш этилди. «Юлдузли осмонда буржлар, Мирзо Улуғбек харитаси ва меридианлар намоён бўлади. Томошабин худди Буюк Ипак йўли бўйлаб ҳаракатланаётган карвон каби қум тепаликлар орасидан ўтади. Йўл бўйлаб инсоният цивилизациясининг ривожланиш тарихи ёритиб борилади», — дея таъкидланади хабарда.
Ўзбек ва туркман санъаткорлари ижросида дутор ва танбур чалинди, буюк шоирлар Алишер Навоий ва Махтумқули ғазаллари ўқилди.
Инновацион тақдимотда махсус жилолар ва театрлаштирилган саҳналар кенг қўллангани меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Тавсия этамиз
Трамп билан урушиб қолган Маск янги партия тузмоқда
Жаҳон | 15:19 / 06.07.2025
Олти мулоқот, натижа нол. Украина ёлғиз қоладими?
Жаҳон | 13:10 / 06.07.2025
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» гуруҳидан террорчи ташкилот мақомини олиб ташлади
Жаҳон | 21:42
-
Sergeli city'нинг айрим блокларида қурилиш ишлари тўхтатилди
Ўзбекистон | 21:26
-
Сергей Лавров Украинадаги урушни тугатиш учун иккита асосий шартни айтди
Жаҳон | 21:20
-
Андижонда 9 ёшли икки бола фермер хўжалиги ҳовузига чўкиб кетди
Жамият | 20:51
Мавзуга оид

19:58
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги бўйича ҳисобот билан танишди

17:51
Президентга Наманган вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги бўйича ҳисобот берилди

19:18 / 04.07.2025
Шавкат Мирзиёевнинг Озарбойжонга ташрифи якунланди

17:51 / 04.07.2025