Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлат маълум қилинди
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот берилди.
Фото: Shutterstock
2024 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмаси 4,2 млрд АҚШ долларига етган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллади – 1,1 млрд доллар.
Ундан кейинги ўринлардан ташқи савдо айланмасида улуши мос равишда 767 млн доллар ва 271,2 млн доллар бўлган Россия ҳамда Қозоғистон жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- Туркия – 213,9 млн доллар;
- Корея – 180,2 млн доллар;
- Германия – 96,3 млн доллар;
- Япония – 90,3 млн доллар;
- Франция – 78,3 млн доллар;
- Ҳиндистон – 67,6 млн доллар;
- Чехия – 64 млн доллар.
Мавзуга оид
14:40 / 24.12.2025
Ўзбекистон ташқи савдоси: энг катта улуш Хитой ҳиссасига тўғри келди
13:45 / 24.12.2025
Туркия капитали иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми Тошкент ҳиссасига тўғри келди
13:32 / 24.12.2025
Ўзбекистонда 11 ойда 10 турдаги енгил автомобил ишлаб чиқарилди
11:00 / 22.12.2025