Электрон тижорат соҳасига оид президент қарори қабул қилинди.

2026 йил 1 июлдан 2028 йил июлга қадар ҳуқуқий эксперимент тариқасида резидентлар ва норезидентлар томонидан жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун мўлжалланган товарларни махсус электрон савдо платформалари орқали чакана сотиш учун уларни вақтинча сақлашга мўлжалланган янги турдаги эркин омбор – бонд омборлари ташкил этишга рухсат этилди.

Эксперимент доирасида:

  • бонд омбори эркин омбор фаолиятини лицензиялаш тартиби асосида ташкил этилади;
  • бонд омборидан товарларни сотиш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан юритиладиган Махсус электрон савдо платформалари реестрига киритилган махсус электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади;
  • бонд омборига товарлар эркин омбор божхона режимига мувофиқ жойлаштирилади ҳамда ушбу товарларни жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжи учун чакана сотишга рухсат берилади;
  • бонд омборидан жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжи учун сотиладиган товарлар жўнатмалар декларацияси асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади;
  • бонд омборига жойлаштирилган товарларни жўнатмалар декларацияси асосида жисмоний шахсларга чиқаришда мувофиқликни баҳолаш, санитария ва ветеринария назорати чоралари қўлланмайди; бунда товарларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш, санитария ва ветеринария соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича жавобгарлик бонд омборлари операторлари зиммасига юкланади;
  • республика ҳудудидан бонд омборига махсус электрон савдо платформалари орқали чакана сотиш учун мўлжалланган товарларни жойлаштиришга рухсат этилмайди (бундан республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун мўлжалланган товарлар мустасно).

Бонд омборларидан товарларни махсус электрон савдо платформалари орқали жисмоний шахсларга сотишда