Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида носозлик туфайли тўхтаб қолган автобусдан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари эвакуация қилинди.
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, техник носоз автобус Қорабутак-Комсомол-Қўстанай автомобил йўлининг 80-километрида тўхтаб қолган.
Қайд этилишича, автобусда Ўзбекистон ва Тожикистондан бўлган 17 нафар фуқаро бўлган.
Улар яқин атрофдаги қишлоқ масжидига эвакуация қилинган. Фуқаролар тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган.