Ўзбекистон | 12:45 / 15.03.2024
5691
1 дақиқада ўқилади

Ягона интерактив давлат хизматлари портали 4 кун ишламайди

21–24 март кунлари my.gov.uz портали сервер қурилмаларини кўчириш билан боғлиқ техник ишлар амалга оширилади.

My.gov.uz портали фаолияти 4 кунга чекланади. Бу ҳақда порталнинг расмий каналида хабар берилди.

Маълум қилинишича, 21–24 март кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) сервер қурилмаларини Рақамли ҳукумат марказининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига кўчириш бўйича ташкилий-техник ишлар амалга оширилади.

Шу муносабат билан my.gov.uz портали ва унинг хизматларини кўрсатишга ихтисослашган барча модуллар, хусусан, Давлат хизматлари марказлари томонидан хизмат кўрсатишда фойдаланиладиган dxa.gov.uz ахборот тизими фаолияти чекланади.

Фуқаролар қўшимча саволлар юзасидан 1242 рақамига мурожаат қилишлари мумкинлиги айтилди.

Мавзуга оид