Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 53 марта қоида бузган ҳайдовчининг машинаси аукционга чиқарилади
Cobalt ҳайдовчиси 53 маротаба қоидани бузганлиги маълум бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ қарорларига асосан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни 53 маротаба содир этган фуқаро Х.М.дан давлат фойдасига жами 20 млн 664 минг 239 сўм маъмурий жарима ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари МИБ Шайхонтоҳур тумани бўлими иш юритувида мавжуд.
Қарздор фуқародан 20,6 млн сўмлик қарздорликни ундириш мақсадида давлат ижрочиси М.Рихситуллаев қарздорни бир неча маротаба огоҳлантирган бўлишига қарамасдан, фуқаро қарздорликни тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли қарздорга тегишли бўлган Cobalt русумли автотранспорт воситаси тегишли тартибда жарима майдончасига олиб кирилди.
Ҳозирда аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид
20:45 / 16.04.2026
Тўрт ой олдин сотилган Қурилиш вазирлиги биноси яна қайта аукционга қўйилди
08:00 / 11.02.2026
Иккинчи қўл машина: қайси бренд камроқ бузилади?
15:42 / 05.02.2026
Ер аукциони бўйича қалбаки ҳужжат тайёрлаган шахс ушланди
14:27 / 23.12.2025