Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бинолардаги мозаикалар маданий мерос объектлари рўйхатига киритилди
Ҳукумат қарори билан Тошкент шаҳри ва вилоятлар биноларидаги 160 га яқин мозаик паннолар Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент шаҳри ва республика вилоятларидаги 157 га яқин мозаик панно монументал санъат ёдгорликлари сифатида Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилди.
Gazeta.uz ёзишича, қарорда реестрни тўлдиришдан кўзланган мақсад мозаика, панно ва тасвирий санъат асарларини ҳар томонлама ўрганиш, асраб-авайлаш ва улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, уларнинг мамлакат туризм салоҳиятини ривожлантиришдаги ролини оширишдан иборат экани ёзилган.
Рўйхатдаги мозаикалар давлат кадастрига киритилади. Объектларнинг кадастр ҳужжатларига уларнинг маданий қиймати борлиги тўғрисидаги ёзув қўшилади.
Бундан буён рўйхатга киритилган объектлар мавжуд биноларда, уларнинг муҳофаза тегралари ва туташ ҳудудларида режалаштирилган қурилиш ишлари билан боғлиқ ҳар қандай фаолият тури Маданий мерос агентлиги билан келишилиши керак.
Рўйхатга киритилган мозаикаларнинг аксарияти Тошкентда жойлашган. Шунингдек, унда Нукус, Урганч, Хива, Самарқанд, Наманган, Андижон, Жиззах, Қўқон, Ангрен, Гулистон ва бир қанча туманлардаги мозаикалар мавжуд.
Мавзуга оид
18:02 / 25.11.2025
Тошкентдаги модернизм ёдгорликлари ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши мумкин
00:50 / 22.06.2025
Павел Дуров ўз бойлигини 100 дан ортиқ фарзандлари орасида тақсимлайди
20:18 / 24.01.2025
Малайзия институти Ўзбекистоннинг қадимий ва ноёб меросини тарғиб қилади
12:29 / 05.12.2024