09:34 / 01.04.2024
5755

Солиқ тўловчилар 2 ойда қанча солиқ имтиёзидан фойдалангани маълум бўлди

2024 йилнинг январ-феврал ойларида 103 минг 857 та ташкилот 5,5 трлн сўм миқдорда солиқ имтиёзларидан фойдаланган. 

Фото: Fotolia

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, 1 920 та корхона молиявий хизматлар бўйича 3,2 трлн сўмлик ҚҚСсиз операциялар амалга оширган. Шунингдек, 3 826 та корхона 4,8 трлн сўм миқдорида ҚҚС “нол” ставкасини қўллаган.

Солиқ турлари кесимида фойдаланилган солиқ имтиёз суммалари:

  • ҚҚС – 2,4 трлн сўм;
  • ер солиғи – 1,8 трлн сўм;
  • мол-мулк солиғи – 772,1 млрд сўм;
  • ижтимоий солиқ – 364,6 млрд сўм;
  • ЖШОДС – 134,1 млрд сўм;
  • АОС – 24,1 млрд сўм;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ – 19,8 млрд сўм.
Top