Ўзбекистон | 13:40 / 02.04.2024
13235
1 дақиқада ўқилади

Ахсикентда Қорахонийлар даврига мансуб турар жой иншоотлари топилди

Наманган вилоятидаги Ахсикентда Қорахонийлар даврига мансуб турар жой иншоотлари топилди. 

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, иншоотлар ўзига хос қурилиш услубига эга бўлиб, асосан синчли уйлар хом ва пишиқ ғиштлар билан қурилган.

Аҳоли турар жойларида ошхона, ювиниш хонаси, иситиш сандаллари, супалари ва махсус хўжалик ўралари мавжуд бўлган. Аҳоли зич яшагани учун шаҳарда икки қаватли уйлар қурилган. Уйларнинг ертўла қисми асосан пишиқ ғиштдан қурилган ва озиқ овқат омборлари вазифасини ўтаган. 

Шунингдек, алоҳида ерости иншоотлари ҳам қурилган. Аҳоли турар жойлари қолдиқларидан деворий сурат намуналари ва ўйма ганчли нақшлар ҳам топилган. 11-12 асрларда Ахсикент аҳоли турар жойлари деворий суратлар билан безатилган.

Топилган ўнга яқин сирли сопол идишларда ёзувлар борлиги аниқланган.

Мавзуга оид