09:20 / 04.04.2024
7404

Миллий гвардия ходимлари банк биносига келган сохта ходимни қўлга олди 

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида МГ қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан банк биносига келган сохта ходим қўлга олинди.

Фото: milliygvardiya.uz

Жорий йилнинг 2 апрел куни соат 09:30 ларда Марғилон шаҳрида жойлашган Бизнесни ривожлантириш банкида хизмат вазифасини ўтаётган Қўриқлаш бўлими ходимлари сергаклиги туфайли Қўриқлаш бошқармасининг дала кийимида банк биноси ичида юрган нотаниш шахс қўлга олинди.

Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида, ўзини Қўриқлаш хизмати ходими сифатида таништирган ушбу шахс аслида Марғилон шаҳар Янгиҳаёт маҳалласида яшовчи 20 ёшли фуқаро Ш.Х. экани аниқланган. 

Ушбу фуқаро Марғилон шаҳар ИИБ масъул ходимларига топширилиб, ҳарбий кийим-кечаклари ва бошқа анжомлари олиб қўйилган.

Top