Тошкентдаги Абдулқосим Эшон мадрасасига ҳожатхона қуриб олингани аниқланди
Чилонзор туманидаги Абдулқосим Эшон мадрасаси ички қисмига ўзбошимчалик билан ҳожатхона қурилиши оқибатида ёдгорликка 65,6 млн сўм зарар етказилган.

Фото: x.com/the_bakiroo
Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Абдулқосим Эшон мадрасаси ички қисмига ўзбошимчалик билан ҳожатхона қуриб олингани аниқланди.
Бош прокуратура хабарига кўра, Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида «У.М.» жамоат фонди мансабдор шахслари томонидан XVI асрга оид Абдулқосим Эшон мадрасаси архитектура ёдгорлиги ички қисмига ҳожатхона қурилиб, коммуникация тармоқлари ўтказилгани маълум бўлган. Оқибатда ёдгорликка 65,6 млн сўм зарар етган.
Шунингдек, МЧЖ раҳбари О.А. ва бошқалар томонидан Наманган шаҳридаги XIX асрга оид “Сирли масжид” архитектура ёдгорлигининг қадимий ганчкор услубдаги кириш дарвозаси ва минораси тўлиқ бузиб ташланиб, ёдгорликка 554,4 млн сўм зарар етган.
Бундан ташқари, фуқаро М.К. томонидан Андижон шаҳридаги ХХ асрга оид Юнусхожи масжиди архитектура ёдгорлигининг 113,7 м3 қисми бузиб юборилиб, ёдгорликка 801,5 млн сўмлик зарар етказилгани аниқланди.
Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

16:58 / 09.06.2025
Самарқанддаги Тиллакори мадрасаси реставрация қилинади

20:57 / 23.08.2024
Ўзбекистон Афғонистонда 6 миллион долларга мадраса қуради

15:37 / 28.01.2022
Бухородаги “Чор Минор” мадрасаси ҳудудида қўй боқилаётгани рад этилди

20:41 / 20.01.2021