ЖССТ Оролбўйида соғлиқни сақлаш тизими бўйича лойиҳа фаолиятини кенгайтиради
Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Элдиёр Тошматов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебрейесус билан учрашди.

Фото: "Дунё" АА
"Дунё" хабарига кўра, учрашувда ЖССТ билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари ҳамда бўлажак қўшма тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.
Оролбўйи ҳудудида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга қаратилган лойиҳа фаолиятини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси ўртасида тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, юқумли бўлмаган, респиратор ва онкологик касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлашни янада такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.
ЖССТ ва "Замин" халқаро жамоат фонди ўртасида тиббиёт соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирилди.
Учрашув якунида бош директор ЖССТ Ўзбекистон томони билан конструктив ҳамкорликни янада ривожлантиришга, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида қўшма тадбирларни ташкил этишни қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.
Мавзуга оид

17:31 / 16.04.2025
ЖССТ келажакдаги пандемиялардан ҳимояланиш режасини тақдим этади

08:49 / 03.04.2025
«Янги пандемия дунёда ҳатто эртагаёқ бошланиши мумкин» — ЖССТ бош директори

14:54 / 30.03.2025
Reuters: ЖССТ молиявий муаммолар сабаб ходимлари сонини қисқартиради

20:10 / 11.03.2025