Reuters: ЖССТ молиявий муаммолар сабаб ходимлари сонини қисқартиради
Бунга Доналд Трамп январ ойида АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аъзолигидан чиқишини эълон қилгани сабаб бўлмоқда.

Фото: REUTERS
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) молиялаштиришдаги муаммолар сабаб ходимлари сони ва фаолияти кўламини қисқартиришга қарор қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг ички ҳужжатларига таяниб Reuters хабар берди.
Қайд этилишича, ходимларнинг қисқартирилишига АҚШнинг ЖССТ аъзолигидан чиққани сабаб бўлмоқда.
Ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесус имзолаган ҳужжатда келтирилишича, қисқартириш барча даражада ва минтақалардаги ходимларга, жумладан, Женевадаги раҳбарият вакилларига ҳам таъсир кўрсатади. Таъкидланишича, ЖССТ феврал ойида 2026-2027 йилларга мўлжалланган бюджетини 5,3 миллиард доллардан 4,9 миллиард долларга қадар қисқартирган.
ЖССТда 9,4 минг киши фаолият юритади. Уларнинг чорак қисми Женевада ишлайди. Ҳужжатда айтилишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ходимлар билан тузиладиган шартномаларнинг амал қилиш муддати бир йил билан чеклашни эълон қилган.
Доналд Трамп январ ойида АҚШ ЖССТ аъзолигидан чиқишини эълон қилганди. Вашингтон ташкилотнинг тахминан 18 фоиз молиялаштиришини таъминлаган ва унинг энг йирик ҳомийси бўлган. Даромадларнинг қисқариши муносабати билан ЖССТ янги маблағ манбаларини, жумладан, давлатлар ва хусусий донорлар томонидан молиялаштиришни топишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Доналд Трамп биринчи президентлик муддати даврида ҳам Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни тўхтатган эди. Трампнинг фикрига кўра, ташкилотнинг хатти-ҳаракатлари Хитойнинг COVID-19 коронавируси ҳақида «нотўғри маълумот тарқатиши»га ёрдам берган, бу касаллик кўпроқ авж олишига олиб келган.
Тавсия этамиз
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
14 йиллик қамоқдан президентликкача. Хосе Мухика ким эди?
Жаҳон | 16:05 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 23:55 / 17.05.2025
-
«Кристал Пэлас» «Ман Сити»ни мағлуб этиб, Англия Кубогини қўлга киритди
Спорт | 23:01 / 17.05.2025
-
Исроил Ғазода янги, кенг кўламли ҳарбий операцияни бошлади
Жаҳон | 22:36 / 17.05.2025
-
Шифокор чангли ҳавода амал қилиш керак бўлган тавсияларни берди
Жамият | 22:23 / 17.05.2025
Мавзуга оид

21:30 / 17.05.2025
Трамп урушни тўхтатиш ҳақида Путин билан телефон орқали гаплашишини айтди

18:55 / 17.05.2025
Путин Украинага оид АҚШ тинчлик режасини Уиткофф билан муҳокама қилишни истамади

14:23 / 17.05.2025
АҚШ Европадаги қўшинлари сонини камайтиришни кўриб чиқмоқчи

13:56 / 17.05.2025