Президент сирдарёлик боғбонга Tracker автомашинасини совға қилди
Президент Сайхунобод туманидаги Пахтакон маҳалласида яшовчи миришкор боғбон Турсунбой ота Ариповга Tracker автомашинасини совға қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА
Отахон меҳнат фаолиятини 15 ёшида колхозда сувчиликдан бошлаган. Кейинроқ туманда ташкил этилган бўрдоқичилик чорва фермасида 40 йил меҳнат қилди.
2011 йилда нафақага чиққач, томорқасида узумчилик билан шуғуллана бошлади. Узоқ йиллар узум етиштириб, ток парваришининг ҳадисини олди. Ҳозир узумнинг ризамат, ҳусайни, келин бармоқ, шоҳонаки, кетмон соп каби навларини кўпайтирмоқда. Отахон янги “абатар” навини пайванд қилганини айтди.
Турсунбой ота турмуш ўртоғи Иноятхон ая билан 3 ўғилни тарбиялаб элга қўшди. Бугунги кунда чол-кампир 16 нафар невара-чевара ардоғида. Ўғиллари Азизжон, Азимжон Азаматнинг катта томорқаларида ҳам узумнинг кўплаб навлари парвариш қилинмоқда.
– Президентимизнинг туманимизга ташрифи менинг ҳаётимда энг бахтли, эсда қоларли кун бўлди, – дейди Турсунбой ота. – Ташриф чоғида юртбошимиз менга Tracker автомашинасини совға қилди. Кейин маҳалладаги узум етиштирувчиларга мураббийлик қилишимни айтди. Ишонсангиз, ҳалигача ҳаяжоним босилгани йўқ. Хушхабарнинг қўшқаноти бўлади, деганларидек, маҳалла- кўй, туманимиз, вилоятимиз, қолаверса, водийдаги қариндошлар, дўст-биродарларнинг табриклари оғушида яшаяпман. Фарғона водийсининг Олтиариқ туманидаги Узумчи маҳалласи сингари энди бизнинг маҳалла аҳолиси ҳам узумчилик билан шуғулланади.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украинанинг Ҳаркив шаҳрида солиқлар ва йиғимлар бекор қилинди
Жаҳон | 20:34
-
Қирғизистон аҳоли даромадларининг ўсиши бўйича Марказий Осиёда 1-ўринга чиқди. Ниманинг ҳисобига?
Жаҳон | 20:14
-
Янгиариқда ушланган судя иши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Ўзбекистон | 19:53
-
Тошкентнинг 4 та туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Жамият | 19:49
Мавзуга оид

12:00 / 05.06.2025
Хоразмда ёш йигит бошқарувидаги Tracker каналга қулади

07:33 / 27.12.2024
Ўрикзор бозори ёнидаги кўприк устида Tracker бетон симёғочга урилди

10:50 / 31.10.2024
Тошкентда Tracker ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди

10:09 / 11.07.2024