Жаҳон | 17:03 / 22.04.2024
4383
2 дақиқада ўқилади

Bild: Германия Украинага MRAP зирҳли машиналарини етказиб беришни кечиктирди

Украина немис мудофаа компанияси билан MRAP зирҳли транспортёрларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади, у Германия ҳукумати томонидан молиялаштирилади, бироқ жиҳозларни топшириш кечикмоқда, деб ёзади Bild. Бундан ташқари, машиналар сони ҳам қисқартирилди.

Фото: AP

Германия Россия ҳужумидан ўзини ҳимоя қилаётган Украинага оғир MRAP (Mine Resistant Ambush Protected) ғилдиракли зирҳли транспорт воситаларини топширишни кечиктирмоқда. Берлин 2024 йилнинг январ ойидан бошлаб Украина Қуролли кучларига 400 тагача MRAP зирҳли транспортёрларини миналарга қарши кучайтирилган ҳимоя воситалари билан топширишга ваъда берди, бироқ жараён ҳали бошланмади, деб ёзади Bild газетаси 22 апрел, душанба куни Германия Мудофаа вазирлиги вакили, шунингдек, худди ихтиёрида мавжуд бўлган вазирлик ҳужжатига таяниб

Етказиб бериш 2024 йилнинг январида бошланиши керак эди 

2023 йил сентябрдаги ҳужжатда зирҳли техникалар 2024 йилнинг январидан октябригача 20 донадан иборат партияларда етказилиши кераклиги айтилади, деб ёзади Bild. Унга кўра, жорий йил учун ушбу етказиб бериш ҳажми аввалига 200 донага, кейин эса 100 донага камайтирилиб, бунинг бошланиши май-июн ойларига кўчирилди. Бунга Германияда йиғиладиган зирҳли техника қисмларини АҚШдан олиб киришдаги қийинчиликлар сабаб бўлган. 

MRAP’ни ишлаб чиқариши кутилаётган Германиянинг Flensburger Fahrzeugbau GmbH (FFG) мудофаа компанияси «АҚШдан Германияга экспорт лицензияси чекловлари» ҳамда миналардан ҳимояланиш сертификати билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда, деб ёзади Bild. Германия бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган шартнома суммаси 315 миллион еврони ташкил қилади. 

Германия мудофаа вазири Борис Писториус 19 март куни расмий равишда «жанг майдонида ҳаракатчанликни ошириш» учун ҳарбий техникалар тўпламининг бир қисми сифатида «100 та ҳимояланган пиёда аскарлар машинаси» етказиб берилишини эълон қилди. Bild сўровига жавобан Мудофаа вазирлиги гап MRAP техникаси, яъни FFG қурол компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «мина ва пистирмадаги машиналардан ҳимояланган» зирҳли транспорт воситалари ҳақида кетаётганини тушунтирди. Департамент вакилининг таъкидлашича, барча автомобиллар 2024 йилда Украинага етказилади. 

Мавзуга оид