Ўзбекистон | 12:00 / 22.04.2024
6637
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Kapitalbank томонидан республика бўйича 16 минг тупдан ортиқ дарахт экилди

Kapitalbank Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг “Яшил макон” миллий лойиҳаси доирасида республиканинг саккизта вилоятида 16 минг 500 туп кўчат экди.

Kapitalbank ходимлари Ўзбекистоннинг саккизта вилоятида: Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Наманган, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида турли кўчатлар экди. Ҳудудларнинг иқлимий хусусиятлари ва экологик эҳтиёжларидан келиб чиқиб, тегишли вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда кўчатлар сони ва дарахт турлари белгиланди.

— Биз Экология вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги экологик вазиятни яхшилашга ҳисса қўшаётганимиздан мамнунмиз. 20 йилдан бери мамлакат фаровонлиги учун меҳнат қилиб, унинг келажагига ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз – бунинг ичига тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон аҳолиси учун молиявий хизматларни ривожлантириш, ҳаво сифатини яхшилаш кабилар киради. Банкимиз жамоаси билан биргаликда, Экология вазирлигининг кўмагида биз мамлакат экологиясини асраб-авайлашга ҳисса қўшаётганимиздан хурсандмиз, — дейди Kapitalbank бошқаруви раиси Кирилл Маевский. — Биз бугунги кунда банкнинг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрнини англаймиз ва Ўзбекистон бойлигини асраб-авайлаш ва кўпайтириш учун қўлимиздан келганича ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз.

2024 йил баҳор мавсуми якунига қадар Kapitalbank яна 18,5 минг тупга яқин дарахт кўчатларини экади. Лойиҳа фақат дарахт экиш билан чекланиб қолмайди. Kapitalbank “ Uzum” билан биргаликда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги 50 дан ортиқ аҳоли пунктларида ҳаво сифатини назорат қилувчи датчикларни ўрнатишни режалаштирмоқда. Лойиҳани амалга ошириш учун Uzum Market’нинг етказиб бериш пунктлари ва банк филиаллари биноларидан фойдаланилади.

“Яшил Макон” умуммиллий лойиҳаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш бўйича давлат сиёсатининг бир қисмидир. Лойиҳадан кўзланган мақсад мамлакатдаги яшил майдонларни кўпайтириш, шаҳар ва қишлоқларни кўкаламзорлаштиришдан иборат. 2024 йил охирига қадар республика бўйлаб 1,2 миллион тупдан ортиқ дарахт экиш режалаштирилган.

Реклама

Мавзуга оид