2024 йил 23-30 апрел кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳарорати ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
![](https://storage.kun.uz/source/10/D1oKiu80iXRDCnGHUH-K7nundOb3TtTa.jpg)
“Ўзгидромет” хабарига кўра, қуйидаги ҳудудларда қор кўчиши эҳтимоли бор:
Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
Наманган вилояти: Поп тумани.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.