Фон дер Ляйен Путиннинг «ишончли одамлари» билан ҳамкорликни истисно этди
Путиннинг «ишончли вакиллари» дезинформация ва қутбланиш орқали Европа Иттифоқини ичкаридан «йўқ қилишга» уринмоқда, деди Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен Европарламент сайловлари бўйича дебатда.
Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Европарламентга сайловлар бўйича дебатлар чоғида Россия президенти Владимир Путиннинг «ишончли вакиллари» билан ҳар қандай ҳамкорликни рад этди. Путиннинг «одамлари» дезинформация ва қутбланиш орқали Европа Иттифоқини ичкаридан «йўқ қилишга» уринмоқда, деди фон дер Ляйен душанба куни Маастрихтдаги тадбирда.
Сиёсатчи «Германия учун муқобил» (ГуМ)ни ҳам ўз ичига олган ўнг қанот «Ўзлик ва демократия» фракциясидан даниялик евродепутат Андрес Вистисеннинг танқидига жавоб берди. Вон дер Ляйеннинг айтишича, фракция бошқаларни танқид қилишдан олдин «ўз уйини тартибга келтириши» керак. У ГуМнинг Европарламентдаги асосий номзоди Максимилиан Кра ва ГуМ депутати Петр Бистронга нисбатан Россия билан алоқадорлик айбловларини тилга олди.
Австриялик коммунист ва Европа сўллари раҳбари Валтер Байер Украинадаги сиёсий ечим ҳақида гапирганда, фон дер Ляйен шундай жавоб берди: «Агар сиз бу урушни тўхтатмоқчи бўлсангиз, Путин шунчаки ҳарбий ҳаракатларни бас қилиши керак».
Фон дер Ляйен номзоди ЕХП томонидан кўрсатилган
Фон дер Ляйен ҳозирда Европа парламентидаги энг йирик фракция бўлган ўнг марказчи Европа халқ партияси (ЕХП) рўйхати етакчиси сифатида қатнашмоқда. У «Ўзлик ва демократия» билан ҳамкорлик қилиш имкониятини рад этди, лекин Европа консерваторлари ва ислоҳотчилари (ЕКИ) фракцияси билан бунга очиқ эканини таъкидлади. «Бу кўп жиҳатдан парламент қандай шакллантирилиши ва ким қайси гуруҳда ўтиришига боғлиқ», - деди Еврокомиссия раҳбари. ЕКИ фракциясига, жумладан, Полшанинг «Ҳуқуқ ва адолат» консерватив партияси ва Испаниянинг «Овоз» миллий-консерватив партияси киради.
Германияда Максимилиан Кра тергов қилинмоқда: у депутатлик фаолияти учун Россия ва Хитойдан тўловлар олганликда гумон қилинмоқда. Бундан ташқари, апрел ойи охирида Кранинг ёрдамчиси Цзян Г. қўлга олинган — у Хитой фойдасига жосусликда гумон қилинмоқда.
Европа парламентига сайловлар
Европарламентга сайловлар Европа Иттифоқида 6-9 июн кунлари бўлиб ўтади. Германия фуқаролари 9 июн куни сайловда қатнашиши мумкин, 35 та партия ва сиёсий бирлашмаларнинг сайловда иштирок этишига рухсат берилган. Йирик ва таниқли сиёсий партиялардан ташқари, муайян манфаатлар гуруҳларини ифодаловчи кичикроқ партиялар ва уюшмалар Европа парламентида вакиллик учун курашади, хусусан, Соғлом фикр партияси, «Инсон тинчлиги – ҳамма учун бахт ва фаровонлик» партияси ва Ёшартириш соҳасидаги классик тиббиётни тадқиқ қилиш партияси.
Мавзуга оид
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024