Ўзбекистон | 08:00 / 04.05.2024
9448
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда дарс пайтида қарта ўйнаб ўтирган ўқувчиларнинг ота-онаси жаримага тортилди 

Юнусобод туманидаги мактабда дарс вақти қарта ўйнаган мактаб ўқувчиларининг ота-оналари ва синф раҳбари жазоланди. 

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида «Мактабми бу ёки қиморхона?» сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Видеолавҳадаги воқеа 2024 йил 23 апрел куни Юнусобод туманидаги 235-сонли умумтаълим мактабида 8-«Б» синф ўқувчилари томонидан тарих фани дарси чоғида содир этилганлиги аниқланган. 

Дарс жараёнига халақит қилиб, «қартабозлик» қилган тўрт нафар ўқувчи ва уларнинг ота-оналари мактабга чақиртирилиб, Миллий гвардия, ИИБ ходимлари, психолог ҳамда мактаб маъмурияти иштирокида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.

Ўқувчиларнинг ота-оналарига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан жарима қўлланди. 8-«Б» синф раҳбари Н.Б. га нисбатан интизомий чора кўрилган.

Мавзуга оид