Global Finance дунёнинг энг қашшоқ давлатлари рейтингини эълон қилди
Global Finance журнали дунёнинг энг қашшоқ давлатлари рейтингини эълон қилди. Дунёдаги энг қашшоқ давлатлар қаторига Жанубий Судан, Бурунди ва Марказий Африка Республикаси кирган.
Дунёнинг энг қашшоқ мамлакатлари фуқаролар уруши, этник ва динлараро низолардан азият чекмоқда. COVID-19, ўсиб бораётган инфляция ва Украинадаги уруш уларнинг аҳволини янада ёмонлаштирган, дейилади Global Finance журнали рейтингида.
Рейтингга кўра, Ўзбекистон 190 давлат ичида 67-ўринни эгаллади. ЯИМ кўрсаткичи йилига киши бошига 10,9 минг долларни ташкил этган. Ўрин қанчалик баланд бўлса, мамлакат шунчалик қашшоқ бўлади.
Марказий Осиё давлатлари орасида Тожикистон 43-ўрин (5,8 минг доллар), Қирғизистон 48-ўрин (6,8 минг доллар), Туркманистон 101-ўрин (19,7 минг доллар), Қозоғистон 128-ўринни (34,5 минг доллар) қайд этган.
Дунёдаги энг қашшоқ давлатлар қаторига Жанубий Судан (455 доллар), Бурунди (916 доллар) ва Марказий Африка Республикаси (1132 доллар) кирган.
Жаҳон банки прогнозларига кўра, паст ва ўрта даромадли мамлакатларда талабаларнинг ҳозирги авлоди келажакдаги ўртача йиллик даромадининг 10 фоизигача йўқотиши мумкин.
Мавзуга оид
09:40 / 15.10.2024
Дунёнинг энг қашшоқ мамлакатлари 2006 йилдан бери энг юқори қарзга эга
08:30 / 12.10.2024
Айрим шахсларга Ўзбекистон ҳудудига кириш рад этилиши мумкин
07:25 / 05.09.2024
Ўзбекистонликлар туристик мақсадда қайси давлатларга кўпроқ боргани айтилди
12:19 / 26.04.2024