Россия СТГ таъминоти бўйича ЕИнинг жиддий санкцияларига дуч келиши мумкин
Европа Иттифоқи ҳали Россиянинг СТГ бизнесига қарши санкциялар қўлламаган. Европа Иттифоқи Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларига қарши санкциялар 14-пакетини қабул қилиши билан вазият ўзгариши мумкин.
Россия биринчи марта кўп миллиард долларлик суюлтирилган табиий газ (СТГ) бизнесига қарши Европа Иттифоқининг жиддий санкцияларига дуч келиши мумкин. Еврокомиссия Белгиянинг Зебрюгге бандаргоҳи ва бошқа портлардан Россия СТГни учинчи давлатларга ташиш учун фойдаланишни тақиқлашни режалаштирмоқда, деб хабар берди dpa агентлиги 7 май, сешанба куни дипломатларга таяниб.
Агентлик суҳбатдошларининг фикрича, бу чора Россия транспорт муаммолари туфайли камроқ СТГ сотишига ва шунга мос равишда Украинага қарши урушни молиялаштириш учун ишлатилиши мумкин бўлган камроқ маблағ олишига олиб келиши керак.
Шимолдаги денгизларда ҳаракатланишга мўлжалланган рус танкерлари Сибирдаги Ямал яриморолидан Европа Иттифоқи портларига СТГ етказиб бериши кенг тарқалган амалиёт бўлиб, у ерда ёнилғи оддий танкерларга юкланади ва кейин учинчи мамлакатларга жўнатилади. Бу Россия музёрар танкерларига сезиларли даражада кўпроқ рейсларни амалга ошириш имконини беради.
Санкциялар Евроиттифоққа СТГ етказиб беришга қарши қаратилмайди
Дипломатларнинг аниқлик киритишича, режалаштирилган санкциялар Россиянинг Европа Иттифоқи учун мўлжалланган СТГ етказиб беришига қаратилган эмас. Уларга кўра, бунга ўз энергия хавфсизлигидан ташвишланиб, Россия газидан воз кечишга ҳали тайёр бўлмаган бир қатор Европа Иттифоқи давлатларининг позицияси сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, учинчи давлатлардан газ импорти нархининг кескин ошиши хавфи бор, дея қайд этади улар.
Энергетика ва молиявий таҳлил институти (IEEFA)нинг ўтган йил охирида эълон қилинган ҳисоботига кўра, фақат 2023 йил уч чорагида Европа Иттифоқи Ямалдан 16 миллиард кубометрга яқин СТГ олди, шундан деярли 3,2 миллиард кубометр кейинчалик бошқа давлатларга ташилди. Институт ушбу даврда Европа Иттифоқи томонидан импорт қилинган Россия СТГ қийматини 12,5 миллиард еврога баҳоламоқда.
Дипломатларнинг таъкидлашича, Еврокомиссия Европа Иттифоқига аъзо барча 27 давлатдан учинчи давлатларга Россия СТГни ташишга қарши санкциялар жорий этишда қўллаб-қувватловга эга бўла оладими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.
Мавзуга оид
11:53 / 22.11.2024
АҚШ Россиянинг 50 та банкига қарши янги санкциялар киритди
11:54 / 19.11.2024
Британия РФга қурол етказиб бергани учун Эронга қарши санкциялар киритди
20:17 / 16.11.2024
Санкциялар Россиянинг йирик газ лойиҳасини чўктириб юбормоқда — ОАВ
10:05 / 16.11.2024