Ўзбекистон | 11:31 / 08.05.2024
5276
1 дақиқада ўқилади

Ҳисор қўриқхонасидаги фотоқопқонга қизил суғур муҳрланди

Қизил суғур Ҳисор қўриқхонасининг Ғелон, Мираки, Танхоздарё ва Қизилсув бўлимларида учрайди.

Фото: Видеодан кадр

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига қарашли Ҳисор давлат қўриқхонасининг Қизилсув участкаси ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонга қизил суғур муҳрланди.

Қизил ёки узун думли суғур Ҳисор тизмасида кенг тарқалган. Вазни 9 кг, тана узунлиги эса 37-80 смга етади. 

Кузатишлар натижаларига кўра, қизил суғур Ҳисор қўриқхонасининг Ғелон, Мираки, Танхоздарё ва Қизилсув бўлимларида учраши аниқланган.

Мавзуга оид