Ўзбекистон | 19:00 / 10.05.2024
5622
3 дақиқада ўқилади

KIUT битирувчилари учун бўш иш ўринлари кўргазмаси ташкил қилинди

Тошкент Кимё халқаро университети ҳамкор компаниялар иштирокида битирувчи талабалар учун бўш иш ўринлари кўргазмасини ўтказди.

Бугунги рақобатбардош академик муҳитда Тошкент Кимё халқаро университети талабаларга нафақат сифатли таълим бериш, балки ўз битирувчилари энг яхши иш берувчилар томонидан изланишини таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Ушбу миссияга мувофиқ, университетда анъанавий тарзда битирувчи талабалар учун кенг қамровли бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

Тадбирда иш берувчи компания ва ташкилотларнинг тақдимотлари намойиш этилди ва улар билан битирувчилар ўртасида мулоқот шакллантирилди. Кўргазмада иштирок этган 36дан ортиқ иш берувчи компаниялар ва 26дан зиёд лойиҳалар университет битирувчилар билан яқиндан таништирилди.

“Тошкент Кимё халқаро университетининг бугунги кунда 100дан ортиқ ҳамкор ташкилот компаниялари мавжуд. Бугун шулардан 30дан ортиғи қатнашяпти. Кўргазманинг алоҳида аҳамияти шундаки, компания вакиллари ўз кўзлари билан талабаларимизнинг лойиҳаларини кўришлари мумкин”, - деди университетнинг ҳамкорликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Мирёқуб Мирзаҳмедов.

Университет талабалари томонидан:

  • KIUT IT Fest – “Ахборот тизимлари мухандислиги” йўналиши талабаларининг лойиҳалари тақдимоти ва саралаш босқичи;
  • Fashion show – “Либослар дизайни” йўналиши талабалари томонидан яратилган либос коллекциялари намойиши;
  • Beauty aethetics – “Чирой эстетикаси” йўналиши талабаларининг косметологик маҳсулотлари ва муолажалари тақдимоти;
  • Рассомчилик бўйича мастер-класс (сополга чизиш) намойиш этилди.

Тадбирда “Ахборот тизимлари муҳандислиги” йўналиши талабаларининг иштироки алоҳида эътиборга молик бўлди, улар ўзларининг энг сўнгги янгиликлари ва ишланмаларини тақдим этдилар. Талабаларнинг лойиҳалари - университетнинг технология ва тадқиқотларга бўлган эътиборидан далолат бермоқда.

Бўш иш ўринлари ярмаркаси турли илмий соҳалардаги иш берувчилар ва талабаларнинг жонли йиғилишига айланди. IT, ишлаб чиқариш, молия, муҳандислик, таълим ва бошқа кўплаб йўналишларда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар талабаларга кенг кўламли бандлик имкониятларини таклиф қилди.

🗂 Онлайн ҳужжат топшириш: https://admission.kiut.uz/

Бакалавриат: admission.kiut.uz
Магистратура: masters.kiut.uz

☎️ +99878 29-40-40 (ички рақам – 1).
Web-page: www.kiut.uz 
Telegram: t.me/kiut_official
Facebook: facebook.com/kiut.uz
Instagram: instagram.com/kiut.uz_rasmiy_kanal

Реклама

Мавзуга оид