Ўзбекистон | 12:08 / 11.05.2024
43179
2 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Синоптиклар 13-15 май кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 13 майда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 14 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. 15 майда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 13 майда кечаси +15...+20 даража, кундузи +30...+35 даража; 14 майда кечаси +15...+20 даража, кундузи +28...+33 даража; 15 майда кечаси +13...+18 даража, кундузи +28...+32 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 13 майда кечаси +14...+19 даража, кундузи +30...+35 даража; 14 майда кечаси +15...+20 даража, кундузи +33...+38 даража; 15 майда кечаси +15...+20 даража, кундузи +28...+33 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 майда кечаси +12...+17 даража, кундузи +27...+32 даража; 14-15 майда кечаси +15...+20 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +14...+19 даража, кундузи 13 майда +30...+35 даража; 14-15 майда +33...+38 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 майда кечаси +12...+17 даража, кундузи +25...+30 даража; 14 майда кечаси +14...+19 даража, кундузи +27...+32 даража; 15 майда кечаси +14...+19 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 майда кечаси +7...+12 даража, кундузи +15...+20 даража; 14-15 майда кечаси +10...+15 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Мавзуга оид