Жаҳон | 16:42 / 12.05.2024
16961
6 дақиқада ўқилади

Россия армияси Харкив областида илгарилаши фонида тинч аҳоли Волчанскни тарк этмоқда. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 808-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Ўн биринчи май куни Россия мудофаа вазирлиги Харкив областида бешта аҳоли яшаш манзили эгаллангани ҳақида хабар берди — бу орқали ушбу ҳудудда юриш бошлангани расман тан олинди.
  • РИА Новости агентлиги Украина қуролли кучлари HIMARS орқали Донецкда «ДХР ташкил этилганининг ўн йиллиги» муносабати билан уюштирилган автопойга иштирокчиларини ўққа тутгани ҳақида хабар тарқатди.
  • Евроиттифоқ мамлакатлари элчилари Украина учун хавфсизлик кафолатларини келишиб олган — лекин бу ЕИ мамлакатлари ўз ҳарбийларини ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига юборишини кўзда тутмайди.
  • Белгород области расмийлари ҳудуд Украина томонидан навбатдаги бор ўққа тутилиши оқибатида саккиз киши яралангани ҳақида хабар берди.
  • Ўзини ўзи эълон қилган ЛХР назорати остидаги Ровенки шаҳрида нефт база ёниб кетди. Маҳаллий расмийлар украин ҳарбийлари базани ATACMS ракеталари билан ўққа тутганини билдирган.
  • Курск ва Белгород областлари расмийлари украин ҳарбийлари учирган дронлардан портловчи моддалар ташланиши оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини хабар қилган.

Донецк ўққа тутилиши

РИА Новости агентлиги 11 май куни Украина қуролли кучлари HIMARS баравар ўт очиш реактив тизимидан аннексия қилинган Донецк шаҳрининг Ленин районини ўққа тутгани ҳақида хабар берди. У ерда ўзини ўзи эълон қилган ДХР «мустақиллиги»нинг ўн йиллиги шарафига автопойга уюштирилганди. Mash телеграм-каналининг Донбассдаги мухбири ҳамда ҳукуматпараст «ҳарбий мухбир» Семён Пегов автопойга иштирокчилари йиғилган майдон яқинидаги «Парадиз» ресторани зарбага учраганини хабар қилган. Пеговнинг маълумотига кўра, машиналар старт олишга тайёр турган маҳалда портлаш содир бўлган, шундан кейин такрорий зарба хавфи туфайли ушбу автопойгани бекор қилишга қарор қилинган. 

Ҳудуднинг Россия томонидан тайинланган губернатори Денис Пушилин берган маълумотга кўра, зарба оқибатида уч киши ҳалок бўлган — «Парадиз» ресторани ходими ҳамда икки мижоз. Яна саккиз киши, жумладан 12 ёшли қиз жароҳатланган.

Донецкда зарбадан шикастланган уй. 2024 йил 11 май
Дмитрий Ягодкин / ТАСС / Profimedia
«Парадиз» ресторани зарбага учраган
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
«Парадиз» ресторанида отишма оқибатлари
Таисия Воронцова / РИА Новости / Profimedia
Ресторан ходимлари бинодан эвакуация қилиниши жараёни
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Донецклик киши отишма вақтида ҳалок бўлган 65 ёшли синглиси жасади ёнида. 2024 йил 10 май
AFP / Scanpix / LETA

Волчанскдан эвакуация

РФ мудофаа вазирлиги Харкив областидаги юриш доирасида украинларнинг қуйидаги бешта аҳоли яшаш пунктлари «озод этилгани» тўғрисида маълумот берди: Борисовка, Огурцово, Плетеневка, Пилна ва Стрилеча. Аввалроқ Украина мудофаа вазирлиги Россия қўшини областнинг чегарадош ҳудудларида янги юриш бошлагани тўғрисида хабар берганди. Володимир Зеленский бу регионда «шиддатли жанглар» кетаётгани, аммо Россия кучлари ҳужумилари артиллерия олови билан тўхтатилганини маълум қилганди. 

Россия қўшини жума куниёқ Харкив области шимолини ўққа тутишни кучайтирганди. Россия билан чегарадан 10 километр масофада жойлашган Волчанск шаҳри ҳаммадан кўп жабр кўрмоқда. Украина ҳукумати шаҳар аҳолисини эвакуация қилишга киришган. 

Харкив области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг сўнгги маълумотларга кўра, Россия қўшини ҳарбий ҳаракатларни фаоллаштирган ҳудуддан жами 4073 киши эвакуация қилинган.

Украин полициячиси россияликлар авиазарбаси оқибатида уйини йўқотган волчансклик киши билан гаплашмоқда.
Харкив области, 2024 йил 11 май
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Россиянинг Волчанск бўйлаб йўллаган авиазарбасидан кейин ўз уйидан бутун қолган буюмларини чиқараётган маҳаллий аҳоли вакиллари
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Россияликларнинг авиазарбаси чоғида яширинаётган украин полициячиси
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Россияликларнинг авиазарбаларидан кейин Волчанскни тарк этишга тайёрланаётган кекса ёшли аёл
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Волчанск аҳолиси вакилларини эвакуация қилишда ёрдам кўрсатаётган полиция ходимлари, 2024 йил 11 май
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Авдийивка яқинидаги украин аскарлари

Россия қўшини Донецк областидаги Авдийивка шаҳрини феврал ойи ўрталарида эгаллаганди. Бир неча ойлик жангларда Авдийивканинг бир қисми буткул вайронага айланган. Украина қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари шаҳар атрофидаги позицияларда мудофааланишда давом этмоқда.

Маҳаллий аҳоли вакили велосипедида Украина армиясининг дронларга қарши курашиш бўлинмаси ёнидан ўтмоқда. Авдийивка йўналиши, 2024 йил, 6 май
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид